French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мангуберди ўз умрининг 11 йилини жанглар ичида ўтказди
15:17 / 2022-02-24

Жалолиддин Мангубердининг жасорати, қаҳрамонлиги ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ёрқин намуна бўлиб келмоқда. Муҳаммад Хоразмшоҳнинг тўнғич ўғли, Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори бўлган Жалолиддин Мангуберди ўз умрининг 11 йилини ватан озодлиги йўлидаги жанглар ичида ўтказди. У Хоразмнинг мўғулларга қарши курашига раҳбарлик қилиб, Парвона жангида душманни тор-мор этди.

Жалолиддин бурнида холи (манк) бўлгани учун Манкбурни номи билан аталган. Кейинчалик бу ном талаффузда ўзгариб "Мангуберди" номи билан машҳур бўлди. 

Ўзбекистон тарихи давлат музейида мард саркарда ҳаёти ва ижодига бағишланган "Жалолиддин Мангуберди — мардлик ва ватанпарварлик тимсоли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси аъзоси Тўра Курязов, Тошкент давлат шарқшунослик университети тарих фанлари номзоди, доцент Шавкат Саидов ва бошқа иштирокчилар Жалолиддин Мангуберди ҳақида, унинг қаҳрамонлиги, юртимиз тарихидаги ўрни борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.Давра суҳбати давомида иштирокчилар, талаба ёшлар Ўзбекистон тарихи давлат музейи кўргазмалар залида фаолият кўрсатаётган Жалолиддин Мангуберди ҳаётига бағишланган кўргазма билан ҳам танишишди.
 


М.Комилова, ЎзА