Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манфаатли соҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
19:22 / 2023-05-18

Бугун Энергетика вазирлиги юридик бўлими масъул ходимлари ва «Curtis Mallet-Prevost Colt va Mosle LLP» халқаро юридик фирмаси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги ўзгаришлар, соҳада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидлаш керакки, 1830 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Curtis Mallet-Prevost Colt va Mosle LLP” Нью-Йорк шаҳридаги нуфузли халқаро юридик фирмасидир. Дунёнинг 19 шаҳрида ўз офисига эга ушбу халқаро юридик фирмада 250 нафардан зиёд ўз соҳасининг етук ҳуқуқшуноси меҳнат қилади. Юридик фирма давлат бошқарув органлари манфаатларини ҳимоя қилишга ихтисослашган бўлиб, ёқилғи-энергетика комплексида арбитраж ишларини муваффақиятли ҳал қила олгани билан Америка минтақасида шуҳрат қозонган.

Учрашув давомида томонлар учун манфаатли соҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, соҳага оид модел қонунларни ишлаб чиқиш ва арбитраж ишларини ҳал этишдаги профессионал иштирок бўйича таклифлар билдирилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА