French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижроси қандай таъминланмоқда?
19:55 / 2026-01-15

Геология фанлари университетида ўтказилган тадбирда мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва ижроси кенг таҳлил этилди.

Масъуллар, олимлар ва мутахассислар иштирок этган ушбу тадбирда  қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни давлат органлари ва ташкилотларида ходимлар шахсий манфаатлари ва хизмат вазифалари ўртасидаги зиддиятларнинг олдини олиш, шаффофлик ва адолатни таъминлашга қаратилган. Унинг асосий мақсади  манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни ҳал этишда ягона қоидаларни жорий этишдир. 

Тадбирда сўзга чиққан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Шуҳрат Саъдуллаев  мазкур ҳужжатнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

- Қонунда манфаатлар тўқнашуви тушунчаси ва турлари, ходимлар учун белгиланган чекловлар ҳамда Одоб-ахлоқ комиссияси ва давлат органларининг ваколатлари ёритилган. Бу қонун ходимлар фаолиятида коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини камайтиришга ва давлат хизматининг шаффоф ва самарали бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Унинг самарали ижроси учун ходимлар ўз шахсий манфаатлари ва хизмат вазифалари ўртасидаги зиддиятларни очиқ ва ўз вақтида ҳал қилиши зарур. Бунинг учун Одоб-ахлоқ комиссияси ва давлат органлари ўз ваколатлари доирасида назоратни самарали амалга оширади, - деди у.

Шунингдек, тадбирда  манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тартиби, хабарномаларни кўриб чиқиш, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви бўйича декларацияларни тақдим этиш ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш усуллари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА