Бугун бозорлардаги нарх-наво қимматлиги, хусусан, мандарин нархларининг ошиб кетиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навонинг ошиб кетиши борасида мониторинг ишларини олиб борди. Хусусан, биргина мандарин нархлари юзасидан жойларда кузатув ишлари олиб борилганда қуйидагилар маълум бўлди.
Тошкент шаҳри катта мандарин 20-29 минг, кичиги 45-60 минг
Тошкент вилояти 20 минг, 45 минг;
Сирдарё вилояти 18-20 минг, 40-43 минг;
Жиззах вилояти 10-15 минг, 40-45 минг;
Самарқанд вилояти 15-20 минг, 45-50 минг;
Фарғона вилояти 15-20 минг, 45-50 минг;
Наманган вилояти 15-18 минг, 48-50 минг;
Андижон вилояти 25 минг, 45 минг;
Қашқадарё вилояти 9-10 минг, 45-50 минг;
Сурхондарё вилояти 15 минг, 45-50 минг;
Бухоро вилояти 13-15 минг, 50-55 минг;
Навоий вилояти 15-20 минг, 45-55 минг;
Хоразм вилояти 15 минг, 40 минг;
Қорақалпоғистон Республикаси 15-20 минг, 45-55 минг;
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати