Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манчестер синагогасига ҳужум: ҳалок бўлганлар бор
12:13 / 2025-10-03

Англия шимоли-ғарбида жойлашган Манчестер шаҳридаги “Heaton Park ибодатхонаси яқинида 2 октябрь, пайшанба куни эрталаб номаълум шахс машинани одамлар устига ҳайдаб, сўнг уларга пичоқ билан ҳамла қилди. Бу ҳақда шаҳар полициясидаги гувоҳларга таяниб, DW хабар берди.

Маҳкама воқеани террор хуружи сифатида баҳоламоқда. Ҳужум яҳудийларнинг асосий байрамларидан бири – “Yom Kippur” нишонлаиниши чоғида содир бўлди. Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтиляпти. Яна уч одамнинг аҳволи оғир.

Фожиа юз берганда ибодатхонада одам кўп эди. Аввалроқ яраланганлар тўрт нафарлиги хабар қилинганди. Маълум бўлишича, учинчи марҳум – ҳужум қилган шахс полиция томонидан унга қарата ўт очилгандан кейин йиқилган.

Дастлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчининг вафотини “у олиб юрган шубҳали буюмлар билан боғлиқ хавфсизлик нуқтаи назаридан, ҳозирча тасдиқлай олмаслиги”ни айтди.

Воқеа жойида бомбани зарарсизлантириш гуруҳи ҳам иш олиб борган. Кейинроқ “Sky News” телеканали полицияга таяниб, Манчестердаги синагога олдида инсонларга ҳамла қилган йигит йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

– Уч кишининг ўлимини тасдиқлашимиз мумкин, – деди ходим каналга берган интервьюсида. – Жумладан ҳужумчининг ўзи Буюк Манчестер полицияси ходимлари томонидан отиб ўлдирилди.

Кейинроқ жиноятчи 35 ёшли асли суриялик, Жиҳод Аш-Шамий исмли Британия фуқароси эканини аниқланди. Расмийлар террор ҳаракати сифатида баҳоланган ҳужумга алоқадорликда гумонланган яна уч киши ҳибсга олинганини ҳам қўшимча қилган.

М.Пирматова, ЎзА