Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Манба: «Ал-Садд» Мессига 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилди
09:22 / 2021-08-07

Қатарнинг «Ал-Садд» клуби ҳозирда эркин агент мақомида бўлган аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси учун ақлбовар қилмас қийматдаги битим таклифи билан чиқди, деб ёзмоқда 101 Great Goals нашри.

Манбага кўра, «Ал-Садд» Мессига 1 миллиард евро маош кўринишидаги 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Олти карра «Олтин тўп» соҳибининг «Барселона» билан шартномаси 30 июнь куни ниҳоясига етгач, эркин агент мақомида бўлиб турибди. Томонлар Ла Лига молиявий қонунчилигига кўра, уни узайтириш борасида келиша олишмади.

Маълумот ўрнида, «Ал Садд»га Леонинг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Хави мураббийлик қилади.

Аввалроқ, «Пари Сен-Жермен» хўжайинининг акаси Ҳалифа бин Ҳамад Ал-Тани Месси билан музокаралар расман якунлангани ва яқин вақтларда трансфер эълон қилинишини тасдиқлаган эди. Парижликлар Лео Месси билан 2+1 кўринишида шартнома имзолайди.