Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият жамият ҳаётининг негизидир
11:07 / 2023-12-26

Муносабат

Маънавият инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайди. Мазкур соҳада фаолият юритаётганим учун маънавият ҳақида, маънавиятнинг замони, замонавийлиги бўлмаслиги, у ҳамиша давр билан бирга эканига амин бўлдим. 

Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилишида 9 та йўналиш бўйича муҳим фикрлар билдирилди ва ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, давлатимиз раҳбари ўз сўзида сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб, 2016 йилга нисбатан ижтимоий соҳалар ривожига ажратилган маблағларнинг ҳажми 5,6 баробарга ошганини таъкидлаб ўтди. 

Президентимизнинг куйинчаклик билан маънавий-маърифий ишларга эътибор қаратиши биз соҳа вакилларини руҳлантирди. Чунки бугун юртимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишда барча соҳаларда янгича ташаббуслар илгари сурилмоқда. Маънавият соҳасидаги амалга оширилаётган эзгу ишлар ушбу ташаббусларга қанот бўлмоқда. Ҳаёт шиддат билан ўтиб бораётган бугунги глобаллашув шароитида маънавий тарбиянинг ўрни беқиёс. Чунки маънавиятли, маърифатли инсонлар миллатни севади, уни асрайди. Илмсиз, билимсиз ва тафаккурсиз катта марраларни кўзлаб бўлмайди. 

Албатта, юксак марраларга эса маърифат билан, маънавият билан, китобхонлик билан эришилади. Маънавий тарбия тўғри йўлга қўйилмаган жойида маърифат бўлмайди, маънавият оқса-са, илмий тараққиёт ҳам оқсайди. Бежизга Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида билдирган таклифи асосида жойлардаги Маънавият ва маърифат Кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида ҳудудлардаги 4 та секторга қўшимча 5-сектор, яъни “Маънавият сектори” ташкил қилинмаяпти. Чунки бу сектор оила, маҳалла, таълим ташкилотларида маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини яратади. 

Президентимизнинг нутқларини тинглаб, биз бирлашсак, бир-биримизга елкадош бўлсак, бизни ҳеч ким енга олмаслигини англадим. Чунки биз миллий қадриятларимизга таяниб, замон билан ҳамнафас яшаётган юксак маънавиятли халқмиз. 

Сайёра Файзиева, 

Республика Маънавият ва маърифат маркази 

Тошкент вилоят бўлими раҳбари. 

ЎзА