French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан хайрия оши тарқатилди
14:17 / 2021-12-06

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси илгари сурилиб, шаҳар ва қишлоқларда кўкаламзорлаштирилган майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш ташаббуси орқали мазкур соҳада юзага келган бўшлиқни тўлдиришнинг реал имкониятлари ўртага ташланди. Лойиҳа доирасида 200 миллион туп мевали, манзарали дарахт ва буталар ўтқазилиши режалаштирилди.

Ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида бутун республикамиз бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.


Сафарбарликнинг дастлабки кунларданоқ  Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаол иштирок эта бошлади. Жумладан, Тошкент шаҳар Миробод тумани  “Баёт” МФЙда 160 туп мевали дарахтлар кўчатлари экилиб, чиройли “Маънавият боғи” ташкил этилди. Кун давомида лойиҳа доирасида китобхонлик викториналари ва турли кўнгилочар танловлар ҳам ўтказилиб, 450 дона бадиий ва болалар китоблари фаол иштирокчиларга тақдим этилди. 
Шунингдек, 3 ноябрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан кўришда нуқсони бор ва эҳтиёжманд маҳалла аҳлига Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ташаббуси билан хайрия оши тарқатилди.

                                                                           

ЎзА