Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият соҳаси масъуллари учун ўқув курслар ташкил этилди
16:37 / 2024-02-29

Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон маънавият соҳаси вакиллари учун ҳар қачонгидан ҳам фаоллик, фидойилик, масъулиятни теран ҳис этишни талаб қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 22 декабрдаги "Республикада Маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида”ги 50-сонли баёни ижроси юзасидан барча вазирлик идоралар тизимидаги маънавиятга масъул бўлган 10 минг нафар ходимни ўқитиш белгиланган. 

Ушбу баён ижроси юзасидан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан малака оширишни ташкил этиш бўйича ўқув режа ва дастур ишлаб чиқилиб, барча вазирлик идораларга юборилди. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида онлайн ва офлайн тарзда “Маънавият ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши керак” шиори остида 32 соатлик малака ошириш ўқув курси ташкил этилди. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларининг маънавий-маърифий соҳага масъул ходимлари учун ўқув курслари олиб борилмоқда. 

Малака ошириш ўқув курслари етук малакали мутахассислар томонидан ўтказилаётир. Машғулотлар давомида мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган янги босқичдаги ислоҳотлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон—2030” стратегияси, "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури мазмун-моҳияти хусусида батафсил сўз юритилмоқда. 

Шу билан бирга, ташкилотда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ижтимоий ахлоқ ва янгиланаётган жамият, раҳбар маънавияти ва касб этикаси, маънавий тарғибот таъсирчанлигини ошириш йўллари, миллий ғоянинг Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни мавзусидаги машғулотлар ҳам йўлга қўйилган. Айни пайтда маънавий-маърифий ишларнинг ҳолати, жамият барқарорлигига салбий таъсир этувчи таҳдидлар ва уларни бартараф этиш омиллари, Маънавият секторини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар каби мавзуларда ўқув машғулотлари ҳам олиб борилмоқда. 

Н.Усмонова, ЎзА