Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маънавият сектори” фаолияти ўрганилди
20:41 / 2024-05-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги Полвонлар юрти маҳалласида ташкил этилган “Маънавият сектори” фаолияти билан танишди. 

Вилоят раҳбари ушбу маҳаллада “Маънавият сектори”ни янада яхшилаш мақсадида йўлга қўйилган бир қатор лойиҳалар билан танишди. Жумладан, маҳаллада ташкил этилган “Чечалар” фольклор ҳаваскорлик жамоаси, зиёлилар, нуронийлар, ибратли оила вакиллари, Ҳаж ва Умра зиёратларига бориб келган маҳалла вакилларидан иборат “Маънавият тарғиботчилари”, шунингдек, китобхон оила ва ёшлар билан суҳбатлашди. 

[gallery-17542]

Таъкидлаш керак, “Маънавият сектори” фаолияти доирасида маҳалла аҳолиси орасида “Китобхон оила”, “Маърифатли оила”, “Ибратли оила”лар аниқланиб, хонадон кутубхоналари ташкил этилди. Маҳалла хонадонларида ватанпарварлик тимсоли – давлат байроғи илиб қўйилганлиги тақдимотда айтиб ўтилди. 

Вилоят ҳокими масъулларга ушбу тажрибани барча маҳаллаларда жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА