Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маънавият сектори” фаолият бошлади
18:29 / 2024-09-20

Бухоро вилоятида биринчилардан бўлиб Когон туманида “Маънавият сектори” ташкил этилди.

Очилиш маросимида вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳарларидаги бўлимлари, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Республика маънавият ва маърифат марказининг туман бўлими вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди. 

– Маънавият сектори тўртта секторга қўшимча равишда вилоятнинг шаҳарлари, туманларида ижтимоий­маънавий муҳитни таъминлаш, яхлит ҳудудни қамраб олувчи маҳаллий давлат ҳокимиятининг коллегиал органи ҳамда вилоят ва туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида ташкил этилмоқда, – дейди туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Мадина Мубинова. – Ушбу тузилма ўқувчи-ёшларда Ватанга садоқат, меҳр-оқибат, масъулият, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсевар каби хислатларни шакллантиришни мақсад қилган. 

[gallery-19371]

Тадбир иштирокчиларига оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, шу асосда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини юритиш, мувофиқлаштириб бориш борасида батафсил маълумотлар берилди. 

Давлатимиз раҳбари 2023 йил 16-17 ноябрда Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастури доирасида Маънавият ва маърифат соҳасига алоҳида урғу бериб, жорий йилнинг биринчи чорагида мавжуд 4 та секторга кўмакчи бешинчи – “Маънавият сектори”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Шу мақсадда, Республикамизда фаолияти йўлга қўйилган тўртта сектор халқимизнинг турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари ва эҳтиёжларини ижобий ҳал қилиб келаётган бўлса, эндиликда инсонларни маънавий-ахлоқий соҳадаги қарашлари ҳам эътиборда бўлиши назарда тутилади. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.