Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият ойлиги давом этмоқда
08:57 / 2022-04-22

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 25 мартдаги фармойишига асосан тизимда “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ўтказилган тадбирда мазкур ойлик доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз борди. 

Жумладан, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” шиори остида ўтказилаётган  ойлик давомида буюк давлат арбоби, саркарда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Амир Темур даврида илм фан ва маданият” мавзусида маънавий–маърифий тадбир ўтказилди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий–академик лицейи ўқитувчилари томонидан бобокалонимиз ҳаёти ва ҳарбий салтанати, давлат бошқарув тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Шунингдек, тадбир якунида бир қатор ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилди.  

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Адлия вазирлиги мутахасислари томонидан Конституция тарихи, унинг инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатини химоя қилишдаги аҳамияти хусусида маърузалар қилинди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Қўнғирот  ва Шуманай туманлари Ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби ўртасида саф кўриги ҳамда тайёрлиги, табель қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш машғулотлари, қўллаш бўйича  маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек китоб ярмаркалари ташкил этилди. Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлар ва туман Ички ишлар бўлимлари  ходимлари ўртасида мини футбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақаси ўтказилди.  Унда 8 та жамоа иштирок этди. Биринчи ўринни тезкор вазифаларни  бажарувчи сафарбарлик отряди, иккинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси, учинчи ўринни Тахтакўпир туман Ички ишлар бўлими жамоаси эгаллади.   

Шунингдек, спортнинг кўпкураш, миллий кураш, шахмат бўйича ўтказилган мусобақалар, соҳада хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал ўйини барчада катта таассурот қолдирди. Ғолиблар вазирликнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Матбуот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, “Маънавият ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. 
 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
ЎзА мухбири