Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият маскани аҳоли хизматида
11:40 / 2023-03-24

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида маънавият маскани фойдаланишга топширилди.

Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги қарори асосида барпо этилган маънавият масканининг тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова, туман ҳокими Шерали Санаев, кенг жамоатчилик, нуронийлар, ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Туман марказида қад ростлаган ушбу масканда маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотларини юқори савияда ўтказиш имкони мавжуд. Сара китоблар илм мухлислари ихтиёрида. Хизмат хоналари замонавий жиҳозлар, компьютерлар билан таъминланган. Тадбирда сўз олганлар фаолиятдаги қулайлик янада ғайрат, шижоат билан ишлашга ундашини таъкидлади.  

Маълумот ўрнида ушбу объектнинг қурилиш ишларига 423 миллион сўм маблағ сарфланган ва айни пайтда Қашқадарёда фойдаланишга топширилган маънавият масканлари сони 7 тага етди.  

Ўлмас Баротов,  

ЎзА.