ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарёда “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси асосидаги "Маънавият марафони" бўлиб ўтди.
Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида бошланган тадбирда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими масъуллари, меҳнат фахрийлари, ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар ҳамда ёшлар иштирок этди.
[gallery-14516]
Марафон доирасида Термиз давлат университети, “Ёш чегарачилар” ҳарбий академик лицейи, Термиз шаҳридаги 31-мактабгача таълим ташкилоти ҳамда вилоятнинг қатор туман ва шаҳарларида “Мен одобнинг ўғлиман”, “Аждодлар мардона руҳи бизга ёр!”, “Ўзбекистон – менинг Ватаним!”, “Фазилатли авлод”, “Ҳаё – қиз боланинг зийнати”, “Оила – маънавият қўрғони”, “Ор-номус – йигитнинг кўрки”, “Китоб – менинг энг яқин дўстим”, “Миллий мақом санъати”, “Одамийлик мулки”, “Алпомишлар ўтган бу диёр!”, “Ватаним байроғини баланд кўтараман”, “Миллий қадриятлар" каби лойиҳалар ўтказилди.
– Ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ва мустаҳкамлашда бой ҳаётий тажрибага, билим ва кўникмага эга нуронийлар, таниқли олим ва зиёлилар, ижодкорларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади, – дейди Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева. – Шу маънода марафон давомида улар билан ўтказилган учрашув ва мулоқотлар ёшларнинг маънавий тарбиясини бойитиш, қалбларида она Ватанга, миллий қадриятларга ҳурмат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг фаоллигини ошириш, жамиятга, жараёнларга дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА