Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маънавият карвони” йўлга тушди
11:36 / 2026-01-15

Шу кунларда Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида Тошкент вилоятида тегишли ишчи гуруҳлардан иборат “Маънавият карвони” йўлга тушди.

Мазкур ишчи гуруҳлар бириктирилган туман ва шаҳарларда тасдиқланган график асосида маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқот учрашувларини ўтказмоқда. Жумладан, Оққўрғон туманида жойлашган Ихтисослашган мактабда ҳам “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун кенг қамровли тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Туман ҳокими Тўра Боболов Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳамда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни аҳолига батафсил тушунтириб берди. Шунингдек, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Ушбу тарғибот тадбири аҳолининг давлат сиёсати, ислоҳотлар ва стратегик мақсадлар ҳақидаги билим ва тушунчасини янада ошириш, маҳалла фаолиятида очиқлик ва ўзаро мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Якунда фуқароларни қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий, инфратузилмавий ва бошқа долзарб масалалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгиланди. 

А.Мусаев, ЎзА.