ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева тантанали маросимни очиб берар экан, мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб, бу борада жонкуяр, фидойи зиёлиларимизнинг ҳиссаси беқиёс эканини таъкидлади.
[gallery-16600]
– Ҳар қандай жамият тараққиётининг пойдевори – бу маънавиятдир. Ватанпарварлик, меҳр-оқибат каби эзгу фазилатлар, юксак умуминсоний қадриятлар мана шу пойдевор замирида шаклланади. Айнан мана шу соҳада ташаббускорлик, фидойилик билан янгиликка интилиб фаолият юритаётган масъулларни эътироф этиш, рағбатлантириш мақсадида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилган. Бу мукофот номининг ўзиёқ моҳиятида қанчалик заҳматлар ётганини, масъулият залворини англатиб турибди, – деди Наргиза Раҳматуллаева.
Тадбирда воҳа маънавий-маърифий соҳа ривожига ўзининг фидокорона меҳнатлари орқали муносиб ҳисса қўшиб келаётган 2 нафар номзодга “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА