Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавий қалқон ва ғоявий қудрат тимсоли
14:21 / 2025-12-15

Шимоли-ғарбий ҳарбий округда Тарбиявий ва мафкуравий орган офицерлари ҳамда соҳа мутахассисларининг касб байрами юксак савия, кўтаринки руҳ билан кенг нишонланди.

Байрам муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда сўз олганлар ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, соҳа мутахассислари ҳамда ёш офицерларни байрам билан муборакбод этиб, тарбиявий-мафкуравий ишларнинг бугунги кундаги аҳамияти, ҳарбий жамоаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришдаги беқиёс ўрнини алоҳида эътироф этишди.

Дарҳақиқат, тарбиявий ва мафкуравий органлар мутахассислари ҳарбий тизимнинг маънавий қалқони, руҳий таянчи ва ғоявий йўл кўрсаткичи сифатида намоён бўлмоқда. Уларнинг фаолияти қурол кучи билан эмас, балки сўз қудрати, эътиқод мустаҳкамлиги ва ватанпарварлик руҳи билан юксалмоқда.

Тадбир давомида фидокорона хизмат қилаётган офицер ва мутахассисларга самимий табрик ва эзгу тилаклар билдирилиб, Мудофаа вазири ва Қўшинлар қўмондонининг эсдалик совғаларини топширилди.

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар барчанинг қалбида она Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига садоқат туйғуларини янада жўш урдирди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири