Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавий-маърифий йўналишда малака ошириш ўқув курси ташкил этилди
17:21 / 2025-12-16

Барча давлат ташкилотларида маънавий-маърифий масалалар бўйича масъул ходим бўлиб, уларнинг ўрни соҳа равнақида алоҳида. Айниқса, таълим ташкилотларида бу яққол намоён бўлади.

Ўқувчи ва талабалар билан тизимли иш олиб бориш, давлат сиёсатини уларга етарлича англатиш ҳамда ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ана шундай ходимларнинг муқаддас вазифаси саналади. Уларнинг малакасини ошириш орқали эса бугунги шиддатли замон билан ҳамнафас ишлашларига эришмоқ мумкин.

Шу мақсадда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги маънавий-маърифий ишларга масъул ходимлар учун малака ошириш ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув машғулотлари Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб ўтмоқда. Унда соҳа мутахассислари томонидан “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, ташкилотларда маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш, ижтимоий ахлоқ, раҳбар маънавияти ва касб этикаси, миллий ғоянинг жамият тараққиётидаги ўрни, шунингдек, маънавий тарғибот таъсирчанлигини ошириш масалалари юзасидан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад миллатимиз маънавиятини янада юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишдан иборат.

Шербек Исломов, ЎзА