Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавий-маърифий тадбир
10:55 / 2024-03-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона марказида  ёзувчи Жўра Фозил ижоди ҳамда китобхонлик тарғиботига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари жамоалари, уюшма аъзолари, Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро давлат педагогика институтининг адабиёт билан ҳамнафас ўқитувчилари, талаба-ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ахборот-кутубхона аҳли қатнашди.

[gallery-16613]

Дастлаб адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Ғайрат Муродов ҳамда унинг шогирди Сайёра Латипова ҳаммуаллифлигида яратилган “Эпик ижодда тасвирлаш маҳорати (Ёзувчи Жўра Фозил асарлари асосида)” номли монография тақдимоти ўтказилди. Муаллифлар сўзга чиқиб, китобнинг яратилиши ва зарурати хусусидаги мулоҳазаларини ўртоқлашди.  

– Жўра Фозил яратган асарлар, айниқса, ҳикоялар ўқувчида катта таассурот қолдиради, - дейди  профессор Ғайрат Муродов адиб ижоди ҳақида фикр юритар экан. Унинг мўъжазгина “Йўл” ҳикоясида ижодкор бир кунлик воқеалар давомида инсон умрининг асосини кўрсатиб беради. Қолаверса, “Тирамоҳ армонлари”да у ўз бошидан кечирган кечинмалар, оғриқларни қалб кўзи, жавҳаридан ўтказган ҳолатда ҳаёт ҳақидаги, инсон ҳақидаги қарашларини очиб берган.

Тадбирнинг иккинчи қисми Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда унинг вилоятдаги бўлими томонидан чоп этилган китоблар тақдимотига бағишланди. Янги нашрдан чиққан бадиий китоблар йиғилганларга яқиндан таништирилди.  

Тадбир якунида ахборот-кутубхона марказига 65 номдаги 300 нусхадан зиёд китоблар жамланмаси тақдим қилинди. Шунингдек, тадбирнинг барча иштирокчиларига бадиий китоблар улашилди.

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА