Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маълумки, глобал миқёсда инсон қалби ва онги учун кураш тобора кучайиб, ижтимоий тармоқлар, эркинлик ниқоби остида ахлоқсизликни тарғиб этадиган, миллий ва умуминсоний қадриятлар сўнишига олиб келадиган таҳдидлар сони ортиб бормоқда.

Бунинг олдини олишда ёшларнинг “мафкуравий иммунитет”ига бўлган эҳтиёжини тўлдириш керак бўлади.
Шу мақсадда имзоланган меморандумда ҳам бошқарма ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариши ҳамда ўз шахсий манфаатлари жамиятни фаровонликка етаклайдиган умуммиллий манфаатларга уйғун ҳолда бўлишини таъминлаш эътиборга олинган.

Шунга кўра, мулоқот давомида шаҳар ФВБ шахсий таркиби орасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
Соҳада амалга оширилган ишлар ва меморандум доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА