Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мана шундай тарихий кунда оила қуришга қарор қилдик”
12:14 / 2021-10-24

Бугун никоҳ тўйи бўлаётган ёш келин-куёв Қашқадарё вилояти Китоб туманилик Шаҳзод Соҳибов ва Камола Турсунова тумандаги 28-мактабда жойлашган 488-сайлов участкасига бориб овоз берди.

– Бугун бизнинг оиламиз учун ҳам тарихий кун, – дейди Шаҳзод Соҳибов. – Никоҳ тўйимизни айнан сайлов кунида ўтказишимизда ҳам ҳикмат бор. 

Сабаби турмуш ўртоғим билан келишган ҳолда ҳаёт йўлимизни мана шундай тарихий санадан бошлашга қарор қилдик. Бугун сайлов жараёнида фаол қатнашиб ўзимиз муносиб деб билган номзодга овоз бердик.

Ўлмас Баротов, ЎзА