Маъмурий жарима жазосининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари
Шерзод Муратович АЛИЯРОВ мустақил изланувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси е-mail: sh.aliyarov@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада маъмурий жариманинг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги роли тадқиқ этилган. Унда маъмурий жариманинг давлатчилик, фискаль (молиявий), профилактик ва тарбиявий жиҳатлари илмий асосланган. Маъмурий жариманинг ўзига хос хусусиятлари тизимлаштирилган ва унинг профилактик таъсири ҳуқуқий таҳлил қилинган. Мақоланинг амалий аҳамияти шундан иборатки, унинг натижаларидан қонунчиликда жарима миқдори ва қўлланишини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин.
Таянч сўзлар: маъмурий ҳуқуқбузарлик, маъмурий жазо, жарима, асосий жазо, тарбиявий таъсир, қонунчилик.