Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судида сиёсий-маърифат соати ташкил этилди.
Тадбирда судья ва суд аппарати ходимлари иштирок этиб, тизимда хизмат одоби, касбий масъулият ҳамда коррупцияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сиёсий-маърифат соати доирасида суд ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари, хизмат интизоми ва коррупцияга қарши курашишда муҳим аҳамият касб этувчи “ҳалоллик вакцинаси”ни шакллантириш масалалари юзасидан маърузалар ўқилди. Мазкур тушунча суд тизимида ишлаётган ҳар бир ходимда ҳалоллик, шаффофлик ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкам қарор топтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ўртасида савол-жавоб ўтказилиб, амалий мисоллар орқали коррупциянинг салбий оқибатлари, унинг олдини олишда шахсий масъулият ва ҳуқуқий онгнинг ўрни кенг муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, бундай тадбирлар тарбиявий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Чунки суд аппарати ходимлари келгусида судьялик лавозимига номзод сифатида шаклланади. Шу боис, уларнинг касбий билимлари билан бирга, ахлоқий қиёфаси, ҳалоллик ва адолатга содиқлиги ҳам доимий равишда мустаҳкамлаб борилиши зарур.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири