Андижон вилояти суди ташаббуси билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўлган органлар мутасаддилари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳар ички ишлар бўлимлари масъуллари, профилактика инспекторлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакиллари қатнашди.
[gallery-15898]
Семинарда маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ баённомаларни расмийлаштиришга оид тартиб-таомиллар, айни турдаги ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида юзага келаётган айрим камчиликларни бартараф этиш, бу борада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари хусусида сўз юритилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Вилоят суди раиси Фарҳод Ғаниев, жиноят ишлари бўйича судьяси Азамат Ҳабибуллаев, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Отабек Мамажонов ва бошқалар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА