Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъмурий ҳуқуқбузарлик - рақамларда: Фарғонада майда безорилик кўпайди
14:22 / 2023-02-26

Фарғона вилоятида 2022 йил давомида судларда 56 минг 206 шахсга нисбатан 45 минг 765 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материаллар кўриб чиқилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлардан 30 минг 624 нафар шахсга нисбатан 26 минг 547 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлса, 25 минг 582  нафар шахсга нисбатан 19 минг 218 та маъмурий материаллар тугатилди.

Маъмурий ишлардан майда безорилик 3 минг 820 тага, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик 1 минг 974 тага, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш 1 минг 885 тага, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 1 минг 537 тага кўпайган.  

Шу билан биргаликда вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ошганлиги ташвишланарлидир.

М.Сулаймонов, ЎзА