Мамлакатнинг энг яхши дзюдочилари сараланмоқда
Қарши шаҳридаги "Геолог" спорт мажмуасида ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Мамлакат биринчилигининг илк кунида ўғил болалар -60, -66, қизлар эса -48, -52 ва -57 кг. вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Жумладан, қизлар ўртасида -48 кг. вазн тоифасидаги финал баҳсида Зарина Жамалова (Тошкент вил.) ва Маржона Саъдуллаева (Жиззах вилояти) рақобатлашди. Ушбу баҳсда Зарина ғолиб бўлди. Дарвоқе, уларга ярим финалда имкониятни бой бериб қўйган Махфира Рўзибоева (Хоразм вилояти) ва Дилрух Ҳасанова (Жиззах вилояти) бронза медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, чемпионатда Сабина Азаматова (Бухоро вилояти), Моҳинур Аллаберганова (Хоразм вилояти), Зафар Мубинов (Бухоро вилояти) ва Артур Ибодуллаев (Хоразм вилояти) ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА