Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатнинг энг кучли ёш шахматчилари аниқланди
08:56 / 2025-02-03

Жиззах вилоятида шахмат бўйича ўтказилаётган 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Рапид йўналишининг 8 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида Шоҳжаҳон Ҳомидов ва Моҳинур Аъзамхўжаева олтин медални қўлга киритган бўлса, 10 ёшгача бўлган шахматчилар орасида Абдураҳмон Ражабов ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова ғолиб бўлди. Мамлакат биринчилигининг 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар баҳсида Орият Обиджонов ҳамда Сарвиноз Бегмуратова Ўзбекистон чемпионига айланди.  

Стандарт йўналишида эса Фазлиддин Фарҳодов, Нурмуҳаммад Неъматиллахонов, Орият Обиджонов, Зарина Ларина, Ҳуснорахон Ҳуснитдинова ҳамда Сарвиноз Бегмуратова ўз ёш тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Бугун, 3 февраль куни чемпионат доирасида блиц баҳслари бўлиб ўтади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА