Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатнинг энг кучли полвонлари сараланди
14:51 / 2025-12-08

Пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да эркин кураш ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Эркин кураш беллашувларида Арслон Раҳимов, Шаҳзод Ярашев, Жорулло Абдуфаттоҳов, Садриддин Даминжонов, Ҳасанбой Раҳимов, Асадбек Саидтўраев, Санжарбек Рустамбеков, Бегижон Йўлдошев, Бобур Исломов ва Отобек Назарбоев каби полвонлар ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Бугун, 8 декабрь куни чемпионат доирасида аёллар кураши бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган курашчи қизлар 10 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун беллашмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА