English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг кучли ёш таэквондочилари сараланмоқда
11:01 / 2023-11-17

Таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги Ўзбекистон чемпионатига Бухоро шаҳри мезбонлик қилмоқда. Чемпионатнинг ҳозиргача мусобақа доирасида бир қанча вазнларда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Мамлакат биринчилигида  кадетлар орасида Виктория Денисинко, Омина Эргашева Тамирбек Отабеков ўз тоифаларида барча рақибларини енгиб, Ўзбекистон чемпионига айланди. Ушбу ёш тоифасида Артем Юн(152-см) ва Хушноза Мансурова (144-см) кумуш, Муҳаммадяҳё Муҳаммедов (160-см), Жавоҳир Жаҳонгиров (152-см), Камрон Абдуқодировлар (176-см) бронза медалини қўлга киритишди.  

– Бу йилги ўсмирлар ва ёшлар иштирокидаги мамлакат чемпионати юқори савияда ўтмоқда. Юртимизнинг ҳар бир ҳудудидан келган спортчилар яхши тайёргарлик кўрган ва улкан мақсадларни ўз олдига қўйган. Ҳар бир тоифадаги баҳслар кескин ва муросасиз ўтмоқда. Бу каби мусобақалар ёшларни халқаро турнирларга тайёрлаш ва иқтидорли спортчиларни саралаш учун муҳим омил бўлиб ҳизмат қилади, – дейди Тошкент шаҳар Таэквондо WТ бўйича мураббий Обиджон Абдураҳмонов. – Мусобақада Тошкент шаҳридаги таэквондо WТ тўгаракларидан келган Собир Назаралиев,  Музаффар Тожибоев,  Жасур Бойқўзиев, Занобиддин Назаралиев, Суҳроб Бобобеков, Рихситилла Собиров, Муҳаммад Маъсум Назаралиев, ва Носир Ҳақназаров каби мураббийлар билан биргаликда 100 нафардан ортиқ шогирдларимизни мусобақага олиб келдик.    

   

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА