Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг энг кучли пара таэквондочилари аниқланди
11:12 / 2025-12-24

Тошкент шаҳридаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара таэквондо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Пара таэквондо спорт турини имконияти чекланган ёшлар ўртасида янада оммалаштириш, улар орасида мазкур спорт тури билан шуғулланувчи иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида ташкил этилган чемпионатда мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди.  

Мусобақада эркаклар ўртасида Фаёз Валижонов, Ҳусниддин Сапарбаев, Асилбек Ҳусанов, Отабек Аматов ва Умарбек Мўйдинов олтин медалга сазовор бўлди.

Хотин-қизлар орасида эса Қизлархон Исомиддинова, Машҳурахон Эралиева, Камола Расулова, Чарос Ўринбоева ва Сўғдиёна Нормўминова каби пара таэквондочилар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА