Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг энг кучли пара мерганлари аниқланди
09:46 / 2023-12-01

Пойтахтимизда жойлашган Марказий ҳарбий спорт клубининг ўқ отиш базасида пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мамлакат биринчилигида 50 нафарга яқин мерганлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказди. Чемпионат иштирокчилари 10 метр масофага тўппончадан ва милтиқдан отиш дастурларида ўзаро баҳс олиб борди. Якуний натижаларга кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё вилояти вакилларига тенг келадиган рақиб топилмади ва асосий ўринлар ҳам шу жамоа аъзоларига насиб қилди.  

Аниқроғи, Сервер Ибрагимов, Шаҳноза Мамажонова, Маҳмудахон Собирова каби терма жамоамизнинг етакчи спортчилари ўз йўналишларида тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлади. Мусобақа совриндорлари Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси томонидан медаль ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА