Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизнинг энг кучли аёл боксчилари аниқланди
15:07 / 2023-11-28

Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи"да бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳслари якунланди.

Мамлакатимизда бокс спорт турини аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ва терма жамоамиз таркибини янги номлар билан тўлдириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаш мақсадида ташкил этилган чемпионатда Фарзона Фозилова, Феруза Казакова, Азизабону Мамирова, Мухлиса Хушвақтова, Ситора Турдибекова, Райҳона Қодирова, Моҳинабону Абдуллаева, Навбаҳор Ҳамидова, Ҳадичабону Абдуллаева, Азиза Зокирова, Олтиной Сотимбоева ва Моҳира Абдуллаева ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди. 

– Мамлакат чемпионати ҳар қандай спортчи учун ўз иқтидорини синовдан ўтказиш, ва камчиликларини билиб олиш учун ўта муҳим мусобақадир, – дейди Навбаҳор Ҳамидова, – Бугунги кунда федерациямиз томонидан аёллар боксига улкан эътибор ва кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу йилги чемпионат ҳам юқори савияда ўтди. Турли ҳудуддан келган боксчилар билан тажриба алмашдик. Олдинда турган режалар ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, келгуси йилги мавсумда ўтадиган нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишдир. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакат чемпионатида эркаклар ўртасидаги финал баҳслари давом этмоқда. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА