Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиздаги таксичилар сони маълум бўлди (+видео)
11:26 / 2022-07-16

– Транспорт вазирлиги статистикасида Тошкент шаҳридаги таксичиларнинг қанчасида лицензия борлиги ва қанчасида йўқлиги ҳақида маълумот борми?

– Республика бўйича бугунги кунда 55 минг 763 фуқаро такси фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Булардан Тошкент шаҳрида 10 минг 473 фуқаро белгиланган тартибда ҳужжатлар асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ундан ташқари ушбу фаолият билан шуғулланувчи тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган фуқаролар мониторингини олиб борамиз. Бу кўрсаткичлар ҳозирда республика бўйича 100 мингга яқин фуқаро такси фаолияти билан шуғулланаётганлигини кўрсатяпти. Яъни 55 минг 763 таси тегишли ҳужжатлар асосида фаолият юритаётган бўлса, яна деярли шунчаси ҳужжатларсиз фаолият кўрсатаётганини кўриш мумкин. 

Тошкент шаҳрида 10 минг 473 фуқаро тегишли ҳужжатлар билан фаолият юритаётган бўлса, 30 мингга яқин фуқаронинг такси фаолияти билан ёки ишдан кейин ўзини ўзи банд қилиш, қўшимча даромад сифатида ишлаётганини  кўришимиз мумкин, – деди Транспорт вазирлиги Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Руслан Рўзметов.

Давлатимиз раҳбарининг “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарорида электрон ишончномани расмийлаштирганлик учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун ўрнатилган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади, дейилган. Бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз; олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз; уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз. Бу фоизлар сўмда қанчани ташкил қилади? 

– Бугунги кунда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни нотариал тартибда расмийлаштирганлик учун бегона шахслар бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 900 минг сўм, агар яқин қариндошлар бўладиган бўлса, 50 фоизни ташкил қилади. 

Ишончноманинг муддати бир ойгача бериладиган бўлса, нотариусда ундириладиган давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоиз миқдорида яъни бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизини, сўмда ҳисобласак 90 минг сўмни ташкил қилади. Ишончноманинг амал қилиш муддати 6 ойгача бўладиган бўлса, 450 минг сўм бўлади. 3 йилгача муддатда эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравар миқдорида давлат божи тўланади.  

Таҳлилларга кўра, 2021 йилнинг ўзида мана шу хизматлар учун фуқаролар томонидан 24 миллиард сўм тўлов амалга оширилган, – деди Адлия вазирлиги ходими Нуржон Вакилов. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/81F3dWmSQ2Y" title="Мамлакатимизда қанча одам “такси”чилик билан шуғулланаётгани  маълум бўлди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  
Ё.Мелибоев( видео) ЎзА