Мамлакатимиздаги 4 та олий таълим муассасаcи илк бор “Reportеr” университетлар қаторида эътироф этилди
Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – “Times Highеr Education” агентлиги “Young University Rankings-2022" (Ёш университетлар рейтинги-2022) рейтинг натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, мамлакатимиздаги 4 та олий таълим муассасаcи илк бор “Reportеr” университетлар қаторида эътироф этилди. Улар орасида Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳам бор.
Маълумот ўрнида, “Young University Rankings” рейтинги дунёнинг 50 ва ундан кичик ёшдаги энг яхши университетлари рўйхатини тузади. Рўйхат “World University Rankings” флагмани билан бир хил 13 та мезон кўрсаткичларига асосланади.
ЎзА