25 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 158 797 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан 1-босқич эмланганлар 17 287 нафарни, 2-босқич эмланганлар 11 697 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 129 813 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 51 137 645 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 20 186 440 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 218 534 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 732 671 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона вилояти (19 137 доза), Самарқанд вилояти (17 706 доза), Қашқадарё вилояти (14 277 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,2 фоизга етган, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.