Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда ёғ танқислигининг олдини олиш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
15:03 / 2022-02-22

Мамлакатимизда жорий йилда 316 минг 520 гектар майдонда мойли экинлар етиштирилади ва 370 минг тонна ҳосил жамғарилади.

«Ўзёғмойсаноат»  уюшмаси матбуот хизмати  маълум қилишига кўра, ҳудудлар бўйича асосий экин сифатида 142 минг 783 гектар ер майдонига соя, кунгабоқар, кунжут ва расп уруғи қадалади. Шундан, 73 минг 650 гектарини соя, 33 минг 941 гектарини кунгабоқар, 34 минг 261 гектарини кунжут ва 931 гектарини рапс экиладиган майдонлар ташкил қилади.

108 минг гектар ғўза қатор орасига соя экилиб, ҳосил жамғарилади. Бундан ташқари, 24 минг 688 гектар лалми майдонда мойли экинлар (махсар – 22 минг 201 гектар ва зиғир – 2 минг 487 гектар) етиштирилиши таъминланади. Шунингдек, 100 гектар боғ қатор орасига яна  мойли экинлар уруғи қадалади.

Мойли экинлар ғалладан бўшаган майдонларга ҳам жойлаштирилган. Жумладан, иккинчи экин сифатида республика бўйича 38 минг 789 гектар майдонга кунгабоқар ва 2 минг 160 гектар майдонга кунжут экилиши кўзда тутилмоқда.

 

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА