Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда савдо-хизмат кўчалари ташкил этилади
13:05 / 2022-02-01

Вазирлар Маҳкамасининг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар соҳасини ривожлантирилади, тадбиркорлик субъектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминланади ҳамда уларга қулай солиқ режими жорий этилади.

 Қарор ижроси доирасида, республика ҳудудларининг аҳолиси сони ва зичлиги, географик жойлашуви, ихтисослашуви ва инфратузилма билан таъминланганлик даражасидан келиб чиқиб, хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ривожлантирилади.

     Рақамли хизматлар улуши босқичма-босқич оширилиб, “Электрон ҳукумат” тизими хизматларидан фойдаланиш кўлами кескин оширилади.

    Йирик шаҳарлар, вилоятлар марказларида кўпи билан 3-5 та маҳалла учун аҳоли гавжум бўлган кўчани ободонлаштириб, пиёдалар йўлакларини кенгайтириш ва уларни ёритиш орқали маҳаллалараро савдо-хизмат кўчалари ташкил этилади.

    Аҳолиси 300 мингдан кам бўлган туманларда меҳмонхона, овқатланиш ва логистика хизматлари, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканлар ташкил этилади.

   Тоғли, тоғолди, рекреацион туризм салоҳияти юқори туманларда – автомобиль йўллари, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти ҳамда бошқа инфратузилмани яхшиланади ва тайёр лойиҳалар асосида туризм хизматлари ривожлантирилади.

    Чегара ҳудудларда жойлашган ҳамда ҳудудидан халқаро автомагистраль ва темир йўллари ўтган туманлар –  савдо, туризм, логистика ҳамда йўл бўйи хизматларини кўрсатишга ихтисослаштирилади.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалиги улуши юқори бўлган туманларда замонавий агрохизматлар жорий этилади.

   Ўрта ва йирик шаҳарлар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп бўлган туманларда замонавий бозор хизматлари – таълим, тиббиёт, санъат, туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш ҳамда транспорт хизматларини ривожлантириш йўлга қўйилади.

   2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади.

                                                                                            ЎзА