English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда қуёш электр станциялари фаолияти туфайли атмосферага 164 минг тонна зарарли газ чиқишининг олди олинди
15:04 / 2023-06-02

2022 йилда Ўзбекистонда қуввати 200 МВтга тенг бўлган қуёш электр станциялари ёрдамида 411 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу эса 124 миллион метр куб табиий газни тежаш, атмосферага 164 минг тонна зарарли газ чиқишининг олдини олиш имконини берди.

2022 йилда қуввати 2072 МВтга тенг бўлган гидроэлектр станциялари воситасида 6,48 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Натижада 1,94 миллиард метр куб табиий газ тежалди ва атмосферага 2,71 миллион тонна зарарли газ чиқишининг олди олинди.

“Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”да «яшил энергия»ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Стратегияга кўра, 2026 йилга бориб, қуёш ва шамол электр станциялари қувватини 8000 МВтгача, гидроэлектр станциялари қувватини 2 920 МВтгача ошириш режалаштирилган.

Бунинг натижасида қайта тикланадиган энергия улуши 25 фоизга етади, 3 миллиард метр куб табиий газ тежалади ва 1 миллион хонадон 1 йил давомида газ билан таъминланади.  

2023-2030 йилларда Ўзбекистонда 11 та йирик, 9 та ўртача ва 8 та кичик ва микро гидроэлектр станцияларни қурилиши режалаштирилган. Янги ГЭСларнинг ишга туширилиши туфайли йилига 5,8 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 1,74 миллиард метр куб табиий газ тежалади, дейилади МҲТИ таҳлилида.

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА