Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми қарийб 11 000 МВтга етказилади
15:19 / 2022-03-03

Тараққиёт стратегиясига кўра, 2022-2026 йилларда “яшил энергетика"ни ривожлантиришга янада ахамият қаратилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 000 МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади.

– Бунинг натижасида юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари (“яшил” энергетика) улушини ташкил қилади, – деди Энергетика вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Эльмира Бекмуродова.

– Ушбу амалга оширилган ишлар туфайли йилига қарийб 3 миллиард метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Бу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 миллион хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин. Яъни, шу ҳажмдаги тежалган табиий газ билан қўшимча равишда 15 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин. 15 миллиард кВт.соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98 фоиз) 1 йиллик истеъмолини ташкил қилади.

Насиба Зиёдуллаева ,ЎзА