Мамлакатимизда қайси турдаги маҳсулотлар энг кўп ишлаб чиқарилади?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 865,8 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Саноат таркибида асосий йўналишлар улуши тақсимланганда озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари 19,3 фоизни, тўқимачилик маҳсулотлари, кийим-кечак, тери ва унга тегишли маҳсулотлар — 15,5 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, машинасозлик ва металл буюмлар, жумладан, компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар, электр ускуналар, автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим тиркамалар, бошқа транспорт воситалари, бошқа тоифаларга киритилмаган машина ва ускуналар, уларни таъмирлаш ва ўрнатиш ишлари 18,6 фоизга етганини кўрсатмоқда.
Шу ўринда, кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмлари 7,1 фоизга етган.
Гулноза Бобоева, ЎзА