Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда маҳаллий лимон етиштиришда ўсиш кузатилмоқда
12:50 / 2025-12-09

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида сезиларли ўсишлар кузатилмоқда. Аҳолининг мева-сабзавот истеъмолидаги ўсиш, маҳаллий етиштириш ҳажмининг тебраниши ва нархлар барқарорлигини таъминлаш зарурати айрим маҳсулотлар, жумладан лимон импорти ҳажмига сезиларли таъсир кўрсатиб келмоқда. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари бўйича маълумотлар мазкур маҳсулот бозоридаги кескин ўзгаришларни яққол намоён этади.

2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга 11 та хорижий мамлакатдан 6 минг 476 тонна лимон импорт қилинган. Ушбу маҳсулотнинг умумий қиймати қарийб 2,2 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Энг диққатга сазовор жиҳат шундаки, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 минг 360 тоннага камайган, бу эса 2,3 баробар пасайиш демак.

2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга энг кўп лимон етказиб берган давлатларнинг бозор улуши қуйидагича:

Тожикистон – 2 107 тонна;

Туркия – 1 968 тонна;

Хитой – 1 034 тонна;

Аргентина – 482 тонна;

Қозоғистон – 331 тонна;

Бошқа давлатлар – 554 тонна.

Бу кўрсаткичлар шуни англатадики, Ўзбекистон лимон бозорида импортнинг асосий қисми минтақавий ҳамкорлар ҳиссасига тўғри келади.

2025 йилда лимон импортининг кескин камайиши Ўзбекистонда аграр сиёсат ва ички бозор ўсишида муҳим ўзгаришлар юз бераётганидан дарак беради. Маҳаллий етиштириш ҳажмлари ошаётгани ва бозордаги талабнинг қондирилиши натижасида мамлакат ташқи бозорга камроқ эҳтиёж сезмоқда.

Умуман олганда, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойидаги кўрсаткичлар Ўзбекистон лимон бозори тобора ички ишлаб чиқаришга таянаётганини, импорт эса асосий эҳтиёжларни тўлдиришга хизмат қилаётганини кўрсатмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА