Мамлакатимизда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 53,1 миллион дозадан ошди
16 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 137 137 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 3 783 нафарни, 2-босқич эмланганлар 13 934 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 119 420 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 53 126 331 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 20 304 094 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 397 423 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 16 424 814 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Самарқанд вилояти (18 390 доза), Тошкент шаҳри (16 009 доза), Хоразм вилояти (12 789 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,6 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
ЎзА