French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 4000 нафарга яқинлашди
15:49 / 2020-06-14

Бугун пойтахтимизда 22 нафар, Бухорода 10 нафар ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.


Бугун пойтахтимизда 22 нафар, Бухорода 10 нафар ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида жами касаллик аниқланганлар сони 2755 нафар бўлиб, эндиликда шундан 1897 нафари соғайди. Айни пайтда пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида 847 нафар инфекцияга чалинган бемор даволанмоқда.

Бухорода эса шу пайтгача 475 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бугун вилоятда шифо топганларнинг сони 467 нафарга етди. Шу кунларда бухоролик шифокорлар 8 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқда.

Наманганда эса жами касаллик қайд этилганлар сони 273 нафар бўлиб, эндиликда шундан 258 нафари тузалди. Беморлардан 4 нафари вафот этган эди. Айни пайтда бу ҳудудда даволанаётганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун ҳозирги соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан 36 нафар бемор соғайиб, касалликдан фориғ бўлганлар 3910 нафарга етди. Инфекцияга чалинганлар сони эса 4994 нафарни ташкил этмоқда.