Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 52,2 миллион дозадан ошди
10:44 / 2022-05-07

6 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 134 минг 879 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан 1-босқич эмланганлар 2 минг 982 нафарни, 2-босқич эмланганлар 14 минг 759 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 117 минг 138 нафарни ташкил қилди. 

Айни кунгача мамлакатимизда жами 52 миллион 231 минг 10 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 20 миллион 282 минг 266 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 миллион 316 минг 645 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 миллион 632 минг 99 нафарни ташкил қилди.  

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Самарқанд вилояти (19 835 доза), Тошкент шаҳри (17 786 доза), Сурхондарё вилояти (12 086 доза) банд қилди. 

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,5 фоизни ташкил қилмоқда. 

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда. 

ЎзА