Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 51,9 миллион дозадан ошди
30 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 159 287 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 11 562 нафарни, 2-босқич эмланганлар 13 784 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 133 941 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 51 976 905 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 20 274 901 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 289 890 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 412 114 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона вилояти (36 374 доза), Самарқанд вилояти (17 147 доза), Тошкент вилояти(17 061 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
ЎзА