Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 51,8 миллион дозадан ошди
11:40 / 2022-04-30

29 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 169 281 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1 босқич эмланганлар 16 668 нафарни, 2 босқич эмланганлар 13 054 нафарни, 3 босқич ва бустер доза билан эмланганлар 139 559 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 51 817 618 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1 босқич эмланганлар 20 263 339 нафарни, 2 босқичда эмланганлар 16 276 106 нафарни, 3 босқич ва бустер доза билан эмланганлар 15 278 173 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона вилояти (23 656 доза), Самарқанд вилояти (19 697 доза), Сурхондарё вилояти (16 948 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

ЎзА