Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 51,3 миллион дозадан ошди
ССВ матбуот хизмати маълумотига кўра, 26 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 166 минг 680 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 18 минг 891 нафарни, 2-босқич эмланганлар 14 минг 235 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 133 минг 554 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 51 миллион 304 минг 325 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан1-босқич эмланганлар 20 миллион 205 минг 331 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 миллион 232 минг 769 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 миллион 866 минг 225 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона вилояти (20 865 доза), Самарқанд вилояти (18 957 доза), Тошкент шаҳри (16 487 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
ЎзА