Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 49,5 миллион дозадан ошди
09:37 / 2022-04-12

11 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 127 минг 425 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

 Улардан 1-босқич эмланганлар 18 минг 802 нафарни, 2-босқич эмланганлар 14 минг 387 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 94 минг 236 нафарни ташкил қилди.  
  
Айни кунгача мамлакатимизда жами 49 миллион 531 минг 402 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 19 миллион 996 минг 559 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 миллион 67 минг 802 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 миллион 467 минг 41 нафарни ташкил қилди.   
 
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Самарқанд вилояти (20 810 доза), Тошкент шаҳри (11 729 доза), Тошкент вилояти (10 880 доза) банд қилди.  
 
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,2 фоизни ташкил қилмоқда.  

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.  

ЎзА