Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 48,3 миллион дозадан ошди
30 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 124 553 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 10 480 нафарни, 2-босқич эмланганлар 20 476 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 93 597 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 миллион 378 минг 378 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 19 847 280 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 15 921 328 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 609 770 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Самарқанд вилояти (14 753 доза),
Қашқадарё вилояти (13 055 доза),
Тошкент вилояти (13 039 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
ЎзА