Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 47,3 миллион дозадан ошди
16 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 126 039 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан 1-босқич эмланганлар 6 938 нафарни, 2-босқич эмланганлар 21 384 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 97 717 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, айни кунгача мамлакатимизда жами 47 358 714 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 19 787 413 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 15 760 130 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 811 171 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Тошкент шаҳри (13 978 доза), Бухоро вилояти (13 252 доза), Тошкент вилояти (12 663 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,2 фоизни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
ЎзА